УКЛАДЧИК-УПАКОВЩИК 5

Syrdarya | 07 September 2026
Type of employment: Full employment
🚨 "Юрія-Фарм" халқаро фармацевтика компанияси УКЛАДЧИК-УПАКОВЩИК лавозимига таклиф этади!

Биз фармацевтика маҳсулотларини белгиланган талаблар асосида жойлаш, фасовка ва қадоқлаш ишларини сифатли ва масъулият билан бажарадиган ходимларни жамоамизга таклиф этамиз.

📦 ВАЗИФАЛАР
● Тайёр фармацевтика маҳсулотларини қўлда ёки махсус ускуналар ёрдамида пенал ва идишларга жойлаш
● Жойланган маҳсулотларни белгиланган талабларга мувофиқ қадоқлаш
● Қадоқланган маҳсулотлар ва қадоқлаш материаллари қолдиқларини ҳисобга олиш
● Ускуналарни санитар тайёрлаш ва ёзма йўриқномалар асосида тозалаш
● Қадоқланмаган маҳсулот идентификациясини текшириш
● Гофрокоробларга олдиндан маркировкаланган этикеткаларни ёпиштириш ва штамплаш
● Маҳсулот партияси (лот) бўйича кузатувчанлик талабларига риоя қилиш
🎯 УШБУ ИШДА НИМА МУҲИМ
Маълумоти: ўрта ёки ўрта махсус маълумот
Тажриба: иш тажрибаси бўлиши афзал
● Жисмоний чидамлилик ва бир маромдаги ишни бажара олиш
● Масъулиятлилик ва меҳнат интизомига риоя қилиш
● Берилган кўрсатмаларни аниқ ва ўз вақтида бажариш
● Иш жараёнида диққатли ва эҳтиёткор бўлиш
● Иш жойида тартибни сақлаш ва материалларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш
● GMP талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш
● Жамоа таркибида ишлай олиш

Вакансиялар сони: 8 та

💼 ШАРОИТЛАР

Иш жойи: расмий ишга жойлашиш
График: сменали, 12 соат
Манзил: Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, МСГ «Камолот», ул. Тиббиёт, 36
Иш ҳақи: суҳбат жараёнида келишилади
Ижтимоий пакет: ҳақ тўланадиган таътил
Имконият: фармацевтика ишлаб чиқариш соҳасида тажриба орттириш ва профессионал ривожланиш

☎️ Боғланиш учун: +99895 993 05 00

📌 НЕГА АЙНАН УШБУ ИШ?
"Юрія-Фарм" — халқаро фармацевтика компаниясида расмий ишлаш, барқарор жамоанинг бир қисми бўлиш ва замонавий фармацевтика ишлаб чиқариш жараёнларида тажриба орттириш имконияти.

Обуна бўлинг⬇️⬇️⬇️⬇️
https://t.me/ishtopasiz_uz
Create your own stable future. Choose the best company to work for. Send your resume. We are always happy to communicate and are ready to answer all your questions.